ЖДПУнинг икки нафар талабаси магистратура грантини нақд қилди! Кеча юртимизнинг олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Республика биология фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Жиззах давлат педагогика университетида ўтказилган олимпиада Низом асосида 2 босқичда ташкил этилди. Билимлар беллашувиди энг иқтидорли талабалар ғолибликни қўлга киритишди. Унга кўра: ✅Жиззах давлат педагогика университети талабаси Нурпари Туйчиева Дилшоджон қизи - I-даражали; ✅Фарғона давлат университети талабаси Умиджон Ғуломов Олимжон ўғли - II-даражали; ✅Жиззах давлат педагогика университети талабаси Камола Мустафоева Шавкат қизи - III-даражали диплом билан тақдирланди. Олимпиада ғолиблари магистратурага грант асосида ўқишга тавсия этилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
ЖДПУнинг икки нафар талабаси магистратура грантини нақд қилди
13 июня 202513 июн 2025
~1 мин