#Эълон Бугун 8:00 дан 18:00 га қадар Шароф Рашидов туманининг • Бобур МФЙ • Сўғдиёна МФЙ • Сўлоқли МФЙ ларидаги 5 172 та аҳоли хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ҳозирда газ қувурларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, юқори босимли ГТС профилактик кўрикдан ўтказилиши муносабати билан “Равот” МФЙ ҳудудидаги 2 201 та аҳоли хонадонида 12 июнь куни соат 08:00 дан 13 июнь куни соат 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Реконструкция ва техник кўрик ишлари якунлангач газ таъминоти қайта тикланади. “Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ Матбуот хизмати Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе