Найти в Дзене
Jizzaxnews

Кеча Зоминда сел келди, оқибатлари бартараф этилди

Кеча Зоминда сел келди, оқибатлари бартараф этилди 10 июнь куни 17:10 да Зомин тумани, Тараққиёт МФЙ, Хулкар ҚФЙнинг юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларида кузатилган кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келган. Шунингдек, 17:30 да Туркман МФЙдан ўтувчи Туркмансойнинг юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларда кузатилган жала ёғиши натижасида сел оқимлари кузатилган. Сел келиши билан боғлиқ хабарлар юзасидан вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан расмий маълумот берилди. Унга кўра, сел сувлари келиши оқибатида “Дуоба” МФЙ, Ўрикли қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг бир қисми қум-тош массалари билан ёпилиб қолган. Махсус муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилиб, автомобиллар ҳаракати тикланган. Шу ўринда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча фуқаролардан тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ҳаракатланганда ёки дам олиш учун борилганда барча хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишларини сўрайди. Каналимизга обуна бўлинг ва

Кеча Зоминда сел келди, оқибатлари бартараф этилди

10 июнь куни 17:10 да Зомин тумани, Тараққиёт МФЙ, Хулкар ҚФЙнинг юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларида кузатилган кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келган.

Шунингдек, 17:30 да Туркман МФЙдан ўтувчи Туркмансойнинг юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларда кузатилган жала ёғиши натижасида сел оқимлари кузатилган.

Сел келиши билан боғлиқ хабарлар юзасидан вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан

расмий маълумот берилди.

Унга кўра, сел сувлари келиши оқибатида “Дуоба” МФЙ, Ўрикли қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг бир қисми қум-тош массалари билан ёпилиб қолган.

Махсус муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилиб, автомобиллар ҳаракати тикланган.

Шу ўринда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча фуқаролардан тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ҳаракатланганда ёки дам олиш учун борилганда барча хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишларини сўрайди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе