Найти в Дзене
Jizzaxnews

#Муродбахш чоршанбада улуғлар ҳикмати

#Муродбахш чоршанбада улуғлар ҳикмати

Парвардигор одамни азоб-уқубатга яратмади. Балки, дунёни обод қилиш, унинг вужуди ва аъмолида ўз жамолини кўриш учун яратди.

Махдуми Аъзам Имом ал-Косоний

Амрингга мунтазир турганда олам,

Сен нима хаёлга асирсан,одам?!

Мирзо Бедил

Ҳар киши нокас билан ҳамкосадур,

Минг шарофатни касофат босадур.

Бобораҳим Машраб

– Қаноат нима?

– Бировларнинг қўлидаги нарсани кўриб маъюс бўлмаслик.Таъмагирликдан қочиш. Таъмагирлик албатта камбағаллик сари бошлайди.

Муҳаммад Зеҳний

Шерикларим устидан менинг илмда ғалаба қилишимнинг сабаби сусткашлик менга ҳеч қачон йўл топмаганидир.

Бурҳониддин Марғиноний

Кучсиз раиятга раҳм қилсанг, кучли душмандан азият чекмайсан.

Шайх Саъдий

Улуғ одамлар қабрига сиғингунча, уларнинг ишларига, айтган гапларига амал қилсанг – мақсадингга етасан.

Баҳоуддин Нақшбанд