Бахт🌷 Йўл ёқасида бир киши тиланчилик қилиб ўтирарди. Бир отлиқ киши унинг ёнидан ўтиб кетаётиб, қамчиси билан уни бир урди ва йўлида давом этди. Тиланчи унинг орқасидан қараб: - Бахтли бўл! - деб бақирди. Буни кўриб турган бир йўловчи: - У сени урса-ю, сен унга бахт тиласанг, бу қанақаси?, - деди. Шунда тиланчи: - Агар у бахтли бўлганида мени урмаган бўлар эди, - деб жавоб берди. Бошлаган кунингиз бахт ва шодликка тўла бўлсин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе