Жиззахда 250 та янги иш ўрни яратилади Шароф Рашидов тумани ҳудудида “CENERGO” МЧЖ гидроэлектростанцияси қурилмоқда. У 2026 йилга қадар тўлиқ ишга туширилади. Натижада 250 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектлар барқарор энергия ресурслари билан таъминланади. Ушбу гидроэлектростанция лойиҳасининг умумий қиймати 500 миллион еврони ташкил этади. 2024 йил давомида эса 34,5 миллион AҚШ долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилган. 2025 йилда эса 5,6 миллион долларлик технологик асбоб ускуналар импорти амалга оширилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе