💜💜💜💟💟💟 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Плоггинг эко-тадбири ташкил этилди. Ўзбекистон "Эколог" жамоат бирлашмаси ҳузуридаги Жиззах вилояти “Яшил мактаб” кенгаши томонидан ташкил этилган акцияда кенгаш координаторлари ва аъзолари, Жиззах шаҳридаги фаол экологик волонтёрлар иштирок этди. Aкция давомида Шароф Рашидов шох кўчаси ва унинг атрофидаги ҳудудлар чиқиндилардан тозаланди. Бундай экологик ташаббуслар нафақат шаҳар муҳитини ободонлаштиришга, балки ёшларда экологик масъулиятни оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Плоггинг эко-тадбири ташкил этилди
9 июня 20259 июн 2025
~1 мин