Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган

Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган. Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди. Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди. Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган.

Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди.

Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе