#расмий_малумот Бахмал туманида кузатилган кучли ёғингарчилик тўғрисида МAЪЛУМОТ 7 июнь куни соат 16:00-17:00 лар оралиғида Жиззах вилояти, Бахмал туманининг "Молгузар" тоғларида ёғиб ўтган кучли ёмғирлар натижасида ҳосил бўлган сел сувлари "Давлат" маҳалласи ҳудудидаги сел йўлларидан талофатларсиз оқиб ўтиб, Сангзор дарёсига қуйилган. Кузатилган ҳодиса оқибатида фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, томорқалар, ижтимоий соҳа объектлари ва автомобиль йўлларига зарар етмаган. Aйни вақтда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоятнинг барча ҳудудларидаги "сел постлари" билан алоқа алмашинуви доимий йўлга қўйилган ва вазият тўлиқ назоратга олинган. Шу ўринда барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе