Бугун жазирама. Аммо совуқ ва нам ҳаво ҳам кириб келишни бошлайди
Бугун республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати максимумлари +40 даражагача кўтарилади.
Жазирама кузатилгани билан бир қаторда бугун минтақага шимолдан аста совуқ ва нам ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Шунинг учун бугун Қорақалпоғистон Республикасида жала ёғинлар ёғиб ўтиши мумкин. Бошқа ҳудудлар эса қуруқ...
Совуқ ва нам ҳаво оқимининг фронтолд қисми бугун республика марказидан ўтади. Табиийки, бу ҳудудларга қуруқ ва иссиқ ҳаво ортидан чанг тўзон, кучли булут ости шамоллари тақдим этади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе