Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

#Муродбахш чоршанбада Абу Али ибн Сино ҳикматлари

#Муродбахш чоршанбада Абу Али ибн Сино ҳикматлари ▫️Ҳақиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир-бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар. ▫️Қуёш кўрларга кўринмай беркинганидек, жоҳилларга ҳам дунёда тўғри йўл белгилари кўринмай қолади. ▫️Кундалик ризқ кўп, қайғураверма. Шу билан бирга мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнаверма. Чунки ҳар ким ўз насибасидан ортиқ битта ҳам дон ея олмайди. ▫️Мол-дунёинг сени алдамасин, чунки асраган мол-дунёинг бошқаларники бўлади. Уларни сарф эта олсанг, ўша сеники бўлади. ▫️Эй ҳавою ҳавасга берилган нафс, тез бўл. Чунки сен бир нафаснинг ҳимоясидасан. ▫️Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тировчидан ёки пушаймонлик бармоғини тишлаб турувчидан бошқани кўрмадим. ▫️Фалак — жуфт соққа, олам тахтасидир, ажал ўйнайди — бизлар донаи хом. ▫️Ҳар ким ҳодисалардан ибрат ола билса, боши қаттиқ отга ўхшаган бу фалак унга бўйсуна беради.

#Муродбахш чоршанбада Абу Али ибн Сино ҳикматлари

▫️Ҳақиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир-бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар.

▫️Қуёш кўрларга кўринмай беркинганидек, жоҳилларга ҳам дунёда тўғри йўл белгилари кўринмай қолади.

▫️Кундалик ризқ кўп, қайғураверма. Шу билан бирга мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнаверма. Чунки ҳар ким ўз насибасидан ортиқ битта ҳам дон ея олмайди.

▫️Мол-дунёинг сени алдамасин, чунки асраган мол-дунёинг бошқаларники бўлади. Уларни сарф эта олсанг, ўша сеники бўлади.

▫️Эй ҳавою ҳавасга берилган нафс, тез бўл. Чунки сен бир нафаснинг ҳимоясидасан.

▫️Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тировчидан ёки пушаймонлик бармоғини тишлаб турувчидан бошқани кўрмадим.

▫️Фалак — жуфт соққа, олам тахтасидир, ажал ўйнайди — бизлар донаи хом.

▫️Ҳар ким ҳодисалардан ибрат ола билса, боши қаттиқ отга ўхшаган бу фалак унга бўйсуна беради.