Оққўрғонлик маҳалласида сув қувури шикастланди – мутасаддилар зудлик билан иш олиб бормоқда
📍Жиззах шаҳри Оққўрғонлик маҳалласи Й.Салимов кўчасида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан янги симёғочлар ўрнатиш ишлари олиб борилаётган вақтда, тасодифан аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи марказий қувур шикастланган. Натижада ҳудудда кўп миқдорда сув сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.
💧“Жиззах сув таъминоти” АЖ шаҳар филиалининг авария бригадаси зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус насос ёрдамида сув тўпланиб қолган жойни тозалаш ишларини олиб бормоқда. Сув тортиб чиқарилгач, мутахассислар қувурни таъмирлаш ишларини амалга оширишни бошлайди, дея хабар беради “Жиззах сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе