Навоийлик журналистлар Жиззах вилояти газетаси таҳририятида бўлди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан Навоий вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти ижодий жамоаси “Тажриба – журналистика ривожи учун хизмат қилади” дея “Жиззах ҳақиқати” - “Джизакская правда” газеталари таҳририятига ташриф буюрдилар.
Жараён давомида ҳамкасблар 14 мингдан ортиқ ададда нашр этилиб, 40 нафардан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатаётган “Жиззах ҳақиқати” - “Джизакская правда” газеталари таҳририятида ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ижод муҳитини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Тадбир ниҳоясида журналист ва ижодкорлар ўртасида бу каби учрашувларни янада кучайтириш, мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик алоқаларни ривожлантирш бўйича келгуси режалар келишиб олинди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе