Кеча Зомин стадионида ажойиб футбол шоуси бўлиб ўтди
Олимпиада ва жаҳон чемпионлари бўлган боксчилардан иборат “Нокаут” жамоаси Жиззахнинг “Раҳбарлар” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи таймида устунлик тўлиқ нокаутчиларда бўлди - 3:1. Жиззах жамоасининг бу таймдаги ягона голи пенальти орқали киритилди.
Иккинчи бўлимда “Раҳбарлар” ҳам анча ишончли ўйин намойиш этишди. Ҳисоб тенглашди: 4:4
Пенальтилар сериясига навбат берилди. Ҳаяжонли лаҳзаларда “Нокаут” жамоаси ишончли ҳаракат қилиб, ғалабага эришди.
Умумий ҳисоб 5:4
“Спортчилар гиёҳвандликка қарши” шиори остида ўтказилган ўртоқлик учрашуви жиззахлик мухлисларга бениҳоя манзур бўлди.