Суғурта пули амалдаги нарх-навога мосланиши зарур Бугун вилоят ЙҲХБда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” мавзусида семинар ташкил этилди. ❗️Қайд этилдики, мамлакатимизда амалда бўлган суғурта суммаси (3,1 минг АҚШ доллари) Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига нисбатан энг паст кўрсаткичлардан ҳисобланади. Россияда бу кўрсаткич 9,8 минг АҚШ доллари, Қозоғистонда 21,1 минг доллар, Белорусда эса 22 минг долларни ташкил этади. ‼️Семинарда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган шахсларни яқиндан қўллаб-қувватлаш мақсадида суғурта пули миқдорини 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга ошириш таклифи илгари сурилди. Батафсил Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе