Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ярадор қора тасқара реабилитация марказига топширилди

Ярадор қора тасқара реабилитация марказига топширилди

Зарбдор тумани Лалмикор МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаро томонидан туман Экология инспекциясига қора тасқара қуши келтириб берилди. Қушнинг бир қаноти яраланган ва учишга имкони бўлмаган.

Жиззах вилояти Экология, ароф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида мутахассис томонидан қушнинг ҳолати ўрганилиб, қушга тиббий ва ижтимоий ёрдам зарурлиги маълум бўлди.

26 май куни Зарбдор туман Экология инспекцияси бошлиғи Бегзод Намозов томонидан йиртқич қуш Паркент туманида жойлашган ҳайвонларни реабилитация ва репродукция қилиш маркази "Protection wild animals" МЧЖга топширилди. Бу ерда тасқара қушини сақлаш, парвариш қилиш ва табиатга қайтариш чоралари кўрилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе