Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ўртача умр кўриш давомийлиги нимани англатади

Ўртача умр кўриш давомийлиги нимани англатади? ✅ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган. 📊 Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, юртимизда 2024 йил ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакатда сўнгги ўн йилликларда соғлиқни сақлаш, турмуш тарзи ва ижтимоий шароитларнинг яхшиланганини тасдиқловчи муҳим демографик кўрсаткич ҳисобланади. 📈 1991 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёшни ташкил этган бўлса, 1995 йилга келиб бу кўрсаткич 69,1 ёшга етди. Кейинги беш йилликда, яъни 2000 йилда умр кўриш давомийлиги 70,8 ёшни, 2005 йилда эса 71,8 ёшни ташкил қилди. 🔎 2010 йилда умр кўриш давомийлиги 73 ёшга етди. 2020 йилда бу кўрсаткич 73,4 ёшни ташкил этди. ‼️ 2024 йилда қайд этилган 75,1 ёшлик кўрсаткич эса мустақилликдан буён энг юқори натижадир. Бу демографик ўзгариш Ўзбекистон аҳолиси учун нафақат умр давомийлигининг узайганини, балки ҳаёт сифати ва тиббий хизматларга бўлга

Ўртача умр кўриш давомийлиги нимани англатади?

✅ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.

📊 Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, юртимизда 2024 йил ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакатда сўнгги ўн йилликларда соғлиқни сақлаш, турмуш тарзи ва ижтимоий шароитларнинг яхшиланганини тасдиқловчи муҳим демографик кўрсаткич ҳисобланади.

📈 1991 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёшни ташкил этган бўлса, 1995 йилга келиб бу кўрсаткич 69,1 ёшга етди. Кейинги беш йилликда, яъни 2000 йилда умр кўриш давомийлиги 70,8 ёшни, 2005 йилда эса 71,8 ёшни ташкил қилди.

🔎 2010 йилда умр кўриш давомийлиги 73 ёшга етди. 2020 йилда бу кўрсаткич 73,4 ёшни ташкил этди.

‼️ 2024 йилда қайд этилган 75,1 ёшлик кўрсаткич эса мустақилликдан буён энг юқори натижадир. Бу демографик ўзгариш Ўзбекистон аҳолиси учун нафақат умр давомийлигининг узайганини, балки ҳаёт сифати ва тиббий хизматларга бўлган етарли қамровни ҳам англатади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе