Бутун республика бўйича хорижий тажриба асосида ишлаб чиқарувчиларга ҳам, инвесторларга ҳам жозибадор заргарлик марказлари очилади. Мутасаддиларга жорий йилнинг ўзида хомашё, лаборатория, ўқув маркази, шоу-рум ва дўконлари бир жойда бўлган яна 6 та марказни ишга тушириш, хорижий дизайнер ва технологларни жалб қилиб, заргарларни ўқитиш топширилди. Бу йил биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади. Янги заргарлик марказлари ишга тушган Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразмда, бу йил бундай марказлар очилиши режа қилинган Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳамда қолган ҳудудларда эҳтиёждан келиб чиқиб олтин захираси яратилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Бутун республика бўйича хорижий тажриба асосида ишлаб чиқарувчиларга ҳам, инвесторларга ҳам жозибадор заргарлик марказлари очилади
26 мая 202526 мая 2025
~1 мин