Ўзбекистон аҳолиси 21−22 май кунлари иссиқ ҳароратга гувоҳи бўлади
Хусусан, хорижий об-ҳаво бюролари маълумотига кўра, пайшанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида худди ёздаги каби жазирама иссиқ ҳаво кутилади. Таъкидланишича, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўртача суткалик ҳарорат иқлимий меъёрдан 5 даража ва ундан ҳам юқори кўтарилиб кетиши прогноз қилинган. Шу куни ҳудудларда ҳарорат максимуми жануб ва чўлларда +43 даражагача кўтарилиши мумкин.
Жума куни Ўзбекистон шимолида, дам олиш кунлари эса мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳароратнинг ҳафта ўрталарига нисбатан анча пасайиши рўй беради. Айни вақтда, бу ҳолат кучли шамол ва чанг-тўзон ҳодисалари ортидан рўй беришини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе