Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззах шаҳрида содир бўлган ёнғин бўйича расмий баёнот

Жиззах шаҳрида содир бўлган ёнғин бўйича расмий баёнот 2025 йил 17 май куни соат 13:00 да Жиззах шаҳри, “Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган икки қаватли умумий овқатланиш шахобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат бўйича Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари воқеа жойига тез фурсатда етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш бўйича тезкор ҳаракатларни бошлаб юборган. Жараёнга 11 та асосий ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та махсус, 2 та ёрдамчи техника воситаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан 5 та техника ва жами 96 нафар ходим жалб этилган. Соат 13:05 да биринчи бўлинмалар воқеа жойига етиб борганда, умумий овқатланиш шахобчаси ва тахминан 29 та савдо дўконининг томи, шифти ва ички қисмларида ёнғин авж олаётгани аниқланган. Ёнғин соат 13:39 да қуршаб олиниб, 14:50 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда объект ҳудудида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Д

Жиззах шаҳрида содир бўлган ёнғин бўйича расмий баёнот

2025 йил 17 май куни соат 13:00 да Жиззах шаҳри, “Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган икки қаватли умумий овқатланиш шахобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари воқеа жойига тез фурсатда етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш бўйича тезкор ҳаракатларни бошлаб юборган.

Жараёнга 11 та асосий ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та махсус, 2 та ёрдамчи техника воситаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан 5 та техника ва жами 96 нафар ходим жалб этилган.

Соат 13:05 да биринчи бўлинмалар воқеа жойига етиб борганда, умумий овқатланиш шахобчаси ва тахминан 29 та савдо дўконининг томи, шифти ва ички қисмларида ёнғин авж олаётгани аниқланган. Ёнғин соат 13:39 да қуршаб олиниб, 14:50 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда объект ҳудудида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тахминан 600 кв.м майдон зарар кўрган.

✍🏻Жиззах шаҳар ҳокимлиги Aхборот хизмати

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе