В ответ на пост
Шунингдек, жорий йилнинг 17 май куни ДХХ томонидан Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ҳамда ИИВ тезкор бошқармаси билан ҳамкорликда фаол тадбир ўтказилди.
Тошкент вилояти Янгийўл тумани ички ишлар ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103 ва 112-моддалари билан айбланиб, 8 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга жазо муддатини Тошкент шаҳар суди мансабдор шахслари имконияти орқали тафтиш инстанциясида камайтириб беришни ваъда қилиб, маҳкумнинг таниши Н.Н.дан 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида жиноят устида ушланди.
Тадбир жараёнида унинг ёнидан адвокатлик ва ҳакамлик суди судьяси гувоҳномалари ҳамда ИИВнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи нусхаси топилди.
Таъкидлаш керакки, ушбу ходим 2014 йилга қадар ички ишлар идораларида ишлаб, 2022 йилдан эса, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Жорий йилнинг апрель ойида унга яна бир бор имконият берилиб, ички ишлар идораларига қайтадан тикланган. Афсуски, ишга тикланганлигига 2 ой бўлмаган бу ходим коррупцион ҳаракатларни такроран содир этган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан тақдим этилган материаллар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 28, 211-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.