❗️❗️❗️✅✅✅ 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босганда радар орқали жарима қўлланилмайди Буни фақат ЙПХ ходими аниқлаб расмийлаштиради Президент топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно. Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни куз
1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босганда радар орқали жарима қўлланилмайди
16 мая 202516 мая 2025
~1 мин