Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

#ДОЛЗАРБ

#ДОЛЗАРБ ⚠️ ДИНИЙ КОНТЕНТ ЖОЙЛАШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ 📵 Самарқандда 18 ёшли бола ўз инстаграм саҳифасида "запрет"даги диний вакилнинг гапини қўйгани учун жавобгардикка тортилди. Ушбу контент диний адоват қўзғовчи деб топилган. Интернетда турли хил диний контентларни кўпчилик кўришлар сони кўп бўлиши учун бошқа кадрлар устига қўйиб, ўз саҳифасида жойлайди, лекин мазмун-моҳиятига эътибор ҳам бермайди. Қайсидир домла қайсидир оятда ё ҳадисда мана бундай дейилган, ана ундай дейилган деса, босиб юбораверишади, лекин оқибатини ўйлашмайди. Яқинда Самарқандда 18 ёшли бола ўз Инстаграм саҳифасида қайсидир бир диний вакилнинг гапини қўйгани учун 7 йилга қамалиб кетди, чунки у қўйган контент диний адоват қўзғовчи, деб топилди. Ўша контент ҳозир ҳам унинг саҳифасида турибди, 1000 дан ортиқ одамлар бир-бирлари билан улашишган. Аслида сизни айбдор деб топиш учун контентни ўз саҳифангизга жойлашингиз ҳам шарт эмас, шунчаки шундай мазмундаги контентни бошқалар билан бўлишсангиз ҳам жавобгар бўлиб қоли

#ДОЛЗАРБ

⚠️ ДИНИЙ КОНТЕНТ ЖОЙЛАШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

📵 Самарқандда 18 ёшли бола ўз инстаграм саҳифасида "запрет"даги диний вакилнинг гапини қўйгани учун жавобгардикка тортилди. Ушбу контент диний адоват қўзғовчи деб топилган.

Интернетда турли хил диний контентларни кўпчилик кўришлар сони кўп бўлиши учун бошқа кадрлар устига қўйиб, ўз саҳифасида жойлайди, лекин мазмун-моҳиятига эътибор ҳам бермайди.

Қайсидир домла қайсидир оятда ё ҳадисда мана бундай дейилган, ана ундай дейилган деса, босиб юбораверишади, лекин оқибатини ўйлашмайди. Яқинда Самарқандда 18 ёшли бола ўз Инстаграм саҳифасида қайсидир бир диний вакилнинг гапини қўйгани учун 7 йилга қамалиб кетди, чунки у қўйган контент диний адоват қўзғовчи, деб топилди.

Ўша контент ҳозир ҳам унинг саҳифасида турибди, 1000 дан ортиқ одамлар бир-бирлари билан улашишган. Аслида сизни айбдор деб топиш учун контентни ўз саҳифангизга жойлашингиз ҳам шарт эмас, шунчаки шундай мазмундаги контентни бошқалар билан бўлишсангиз ҳам жавобгар бўлиб қолишингиз мумкин.

Шунинг учун интернетда бирон бир контентни улашишда жуда ҳам эҳтиёт бўлинг. Ҳар қандай нарсани зўр гап экан, маъноли гап экан деб улашиб юбораверманг, Айниқса, фарзандларингизга буни қаттиқ тайинланг, оддий нарса-ку деб умри куйиб кетиши ҳеч гап эмас.