Экологияни бузманг. Жаримага тортиласиз Фориш туман Экология инспекцияси томонидан Учма қишлоғида яшовчи А. К. исмли фуқаро томонидан ўз хонадонида ҳосил бўлган маиший уй - рўзғор чиқиндилари ва кулни ҳовлисининг ташқари қисмига, яъни туман захира ер майдонига доимий равишда жойлаштириб келганлик ҳолати аниқланди, Ҳолат бўйича фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МжтКнинг 91-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг уч баравари, яъни 1 125 000 сўм жарима қўлланилди. Вилоят прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирларида Бахмал тумани "Мўғол" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Боғимозор сел-сойидан фуқаро А.Қ. томонидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённома тузилди. Мавзуга оид. Зарафшон дарёсида электр токи билан балиқ овлаганлар 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook |