Жиззахда Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни 30 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
14 мая 202514 мая 2025
~1 мин