Интернетда хавфсизлик кучаяди: янги қонун ҳақида нималарни билиш керак? Сўнгги йилларда интернетда зарарли контент: ёлғон ахборотлар, гиёҳванд моддалар ва порнография рекламаси кескин ошди. Масалан, 2024 йилда наркотик моддаларга оид контент 112 баробарга, порнографик материаллар 5 баробарга кўпайган. Янги қонун лойиҳасининг асосий мақсади — фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Қонун платформалардан зарарли контентни 24 соат ичида ўчиришни, аноним каналларни тартибга солишни ва ёлғон ахборот тарқатишга қарши чора кўришни талаб қилади. Оддий фойдаланувчи учун бу нима дегани? ✅Интернетда шахсий маълумотлар яхшироқ ҳимояланади. ✅Ёшлар ва болалар зарарли сайтлардан сақланади. ✅Агар кимдир сиз ҳақингизда ёлғон ёки ҳақоратли хабар тарқатса, унинг устидан қонунан мурожаат қилиш имкони пайдо бўлади. Тинч ва хавфсиз интернет муҳити барчамиз учун керак. Янги қонун айнан шу мақсадда ишлаб чиқилган. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Интернетда хавфсизлик кучаяди: янги қонун ҳақида нималарни билиш керак
12 мая 202512 мая 2025
~1 мин