Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

ҚАЙТИШ

ҚАЙТИШ Мени кўриб бошланар дарров, Пистазорда шивир-шивирлар. Бир-бирининг елкаси оша, Ишонмасдан қарайди қирлар. Қувонгандан шодон дарахтлар Қийқиришиб уриштирар қўл. Мендан олдин суюнчи сўраб Уйга қараб чопиб кетар йўл. Отам каби қучоғин очиб Қарши олар қари дарвоза. Чуғурлашиб шўх қалдирғочлар Келганимни қилар овоза. Қадрдоним, болалик дўстим, Ҳовуч-ҳовуч тутган ғўралар, Қўшни боғдан бетоқат ўрик Девор оша қўяр мўралаб. Димоғимга урилар бирдан Онам эккан райҳонлар бўйи. Юрагимга чанг солган тугун Шу аснода юборар қўйиб. 🖌Муҳиддин Абдусамат. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

ҚАЙТИШ

Мени кўриб бошланар дарров,

Пистазорда шивир-шивирлар.

Бир-бирининг елкаси оша,

Ишонмасдан қарайди қирлар.

Қувонгандан шодон дарахтлар

Қийқиришиб уриштирар қўл.

Мендан олдин суюнчи сўраб

Уйга қараб чопиб кетар йўл.

Отам каби қучоғин очиб

Қарши олар қари дарвоза.

Чуғурлашиб шўх қалдирғочлар

Келганимни қилар овоза.

Қадрдоним, болалик дўстим,

Ҳовуч-ҳовуч тутган ғўралар,

Қўшни боғдан бетоқат ўрик

Девор оша қўяр мўралаб.

Димоғимга урилар бирдан

Онам эккан райҳонлар бўйи.

Юрагимга чанг солган тугун

Шу аснода юборар қўйиб.

🖌Муҳиддин Абдусамат.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе