Май ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Май ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонда жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда, дейилади “Ўзгидромет” шарҳида.
3−7-май кунлари +34…+37 даражагача исийди. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, май ойининг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22 дан +10…+15 гача, кундузи +32…+37 дан +25…+30 гача ўзгариб туради.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе