Венгриянинг Обуда университети билан Жиззахда технопарк ташкил этиш ва талабалар алмашинуви масалалари юзасидан келишувга эришилди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев Венгрияга ташрифи доирасида Будапешт шаҳридаги Обуда университетида бўлди. Обуда университети ректори, профессор Левенте Ковачс ва проректори Aндраш Молнар билан учрашув чоғида олий таълим ва илмий-инновацион ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Жиззахдаги “ИННО” технопарки негизида Ўзбекистон – Венгрия қўшма инновацион технопаркини ташкил этиш масаласини муҳокама қилишди.
Технопарк фаолиятини 2025 йил сентябрь ойида бошлаш режалаштирилмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе