Хайр апрель, салом май... Вақт ўтиб борар қаранг, Билдириб ё билдирмай. Улгурмаган дер аттанг: Хайр апрель, салом май!.. Яшиллик, гуллаш ойи, Баҳоройнинг чиройи. Келди алмашмоқ жойи, Хайр апрель, салом май... Серёмғир бўлди бу йил, Бало ёғди хилма-хил. Хурсанд-хафа сендан дил, Хайр апрель, салом май... Гоҳо шодлик, гоҳ азоб, Гоҳо тундлик, гоҳ офтоб. Кетдинг бизлардан шитоб, Хайр апрель, салом май... Келтирсанг-да баъзан ғам, Ташрифингдан гул олам. Рози бўлгин биздан ҳам, Хайр апрель, салом май!. Беҳзод ФАЗЛИДДИН Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе