Бугунги кунда 9 452 та маҳаллада 57132 нафар “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолият олиб бормоқда Эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди. 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Аҳолини фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўйича хабардорлигини ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллага сайловга оид тарғибот плакатлари ва туркум чақириқлар акс эттирилган видеороликлар жойлаштирилди. 14 та ҳудудда Кенгашларнинг сессиялари ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (жами 338 нафар аъзолардан иборат) ва чора тадбирлар режаси тасдиқланди. 208 та туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари қарори билан туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (жами 4 090 нафар аъзолардан иборат) тасдиқланди. Маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари вакиллар йиғилишлари қарори билан ишчи гуруҳлари (85 150 нафар аъзолари) тасдиқланди.
Бугунги кунда 9 452 та маҳаллада 57132 нафар “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолият олиб бормоқда
24 апреля 202524 апр 2025
1 мин