Тезкор тадбирда Жиззах шаҳрида яшовчи П.М. 28 дона кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар билан Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” ЙПХ масканида қўлга олинди. Шунингдек, Шароф Рашидов туманида яшовчи Б.О. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси тўхтатиб кўздан кечирилди. Натижада, 56 дона (ампула) кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Бахмал туманида яшовчи И.Ж. 509 гр наркотик моддаларини Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудидаги яширин жойдан олиб, Жиззах вилоятига олиб келаётган вақтида қўлга олинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе