Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲда етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинди. Аввалроқ хабар қилинганидек, 1 сентябрь куни М-12 «Восток» федерал трассасида Ҳюндаи Гранд Старех русумли минивен Москва томон ҳаракатланаётган эди. 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, юқори тезликда йўл четидаги тўсиққа урилган, шундан сўнг автомобиль ағдарилиб кетган. Минивенда жами 12 киши бўлган. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми (икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Нижний Новгород вилояти прокуратураси ЙТҲ ҳолатларини аниқлашни назоратга олди. Kun.uz манбасига кўра, йўл-транспорт ҳодисасида қуйидагилар ҳалок бўлган: Атоев Азим Ахрорович (1992 йилда туғилган, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яшовчи), Абдуллаев Икромбек Садуллаевич (1983 йилда туғилган, Қорақал
Нижний Новгороддаги даҳшатли ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди
3 сентября 20243 сен 2024
10
1 мин