Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод туман прокурори 2-сектор раҳбари Я.А.Абдураҳмонов ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Увайсий” маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
2-сектор ташаббуси билан маҳалла ҳудудига 800 кв.м асфальт ётқизилиши таъминланди.
Шунингдек, тегишли масьулларга маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.