#Митти_ҳикоя ҚИЗАЛОҚ ВА БЕКАТ Японияда биргина мактаб ўқувчиси учун темирйўл бекати уч йил ишлади. 2013-йилда темирйўл бошқармаси йўловчи бўлмагани учун бир бекатни ёпишга қарор қилади. Aммо бир қизалоқ бу бекат орқали мактабга қатнаётгани маълум бўлди. Маҳаллий ҳокимият эса қизнинг таълим олиши учун бу кимсасиз бекат фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Шу давр мобайнида поезд Хоккайдо оролининг Кю-Ширатаки бекатига кунига икки марта, биргина шу қизалоқ учун тўхтаб ўтадиган бўлди. Поезднинг тўхташ вақти эса қизнинг мактабга бориш ва қайтиш вақтига қараб белгиланди. Шу қизалоқ учун бекат ҳар йили таъмирланар, қишда эса платформа қордан тозаланар эди. 2016-йилда қизалоқ мактабни тугатди ва бекат ҳам ёпилди.