Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене

Балиқ - кони фойда!

Балиқ витамин А, йод, магний, фосфор, руҳ, кальций каби минералларга бой сифатли озуқа маҳсулотдир. Тўйимли озуқа бўлиш билан бир қаторда балиқ таркибидаги омега-3 моддаси инсон организмида холестеринни йиғилишига тўсқинлик қилади ва кўпгина юрак-қон томир касалликларини олдини олишда ёрдам беради. Омега-3 моддаси айниқса денгиз балиқларида кўп бўлади. Одатда аксарият одамлар балиқни қовуриб истеъмол қилади. Организмга фойдали хусусиятларини сақлаб қолиши учун балиқни зираворлар қўшиб қайнатма шўрва ҳолида ёки печда димлаб пиширилган ёки котлет ҳолатида тайёрлаб еган маъқул. Қовуриб ейишга зарурат бўлса, мойда енгил қовуриб, димлаб қўйиш керак. Қовуришда пахта мойини қайта-қайта қиздиравериш керак эмас. Бундай ёғда қовурилган балиқ қийин ҳазм бўлади. Балиқни консерва ёки маринадланган, тузланган ёки дудланган кўринишларида ҳам организмга фойдаси нисбатан камаяди. Ҳамма нарсада бўлгани каби балиқ истеъмол қилишда ҳам меъёрни сақлаш керак. Чунки балиқ ўзида зарарли симоб каби моддал

Балиқ - фойдали озуқа!
Балиқ - фойдали озуқа!

Балиқ витамин А, йод, магний, фосфор, руҳ, кальций каби минералларга бой сифатли озуқа маҳсулотдир. Тўйимли озуқа бўлиш билан бир қаторда балиқ таркибидаги омега-3 моддаси инсон организмида холестеринни йиғилишига тўсқинлик қилади ва кўпгина юрак-қон томир касалликларини олдини олишда ёрдам беради. Омега-3 моддаси айниқса денгиз балиқларида кўп бўлади. Одатда аксарият одамлар балиқни қовуриб истеъмол қилади.
Қовуриб пиширилган балиқ.
Қовуриб пиширилган балиқ.
Организмга фойдали хусусиятларини сақлаб қолиши учун балиқни зираворлар қўшиб қайнатма шўрва ҳолида ёки печда димлаб пиширилган ёки котлет ҳолатида тайёрлаб еган маъқул. Қовуриб ейишга зарурат бўлса, мойда енгил қовуриб, димлаб қўйиш керак. Қовуришда пахта мойини қайта-қайта қиздиравериш керак эмас. Бундай ёғда қовурилган балиқ қийин ҳазм бўлади.
Зираворлар билан безатилган...
Зираворлар билан безатилган...
Балиқни консерва ёки маринадланган, тузланган ёки дудланган кўринишларида ҳам организмга фойдаси нисбатан камаяди. Ҳамма нарсада бўлгани каби балиқ истеъмол қилишда ҳам меъёрни сақлаш керак. Чунки балиқ ўзида зарарли симоб каби моддаларни ҳам йиғиб бориши мумкин. Аллергик хасталиклар, қонда кальций даражаси юқори бўлган одамларга, буйраги тез-тез оғрийдиган беморларга, ўпка силида балиқ унчалик тавсия этилмайди.
Балиқ юрак-қон томир касалликлари, инсультдан кейинги давр, қонда холестерин даражаси кўтарилганда, камқонлик, суяк синишлари, беҳоллик ва жисмоний зўриқишда, невроз, жинсий заифликда, бўқоқ, тери касалликлари (айниқса тери қуруқлашиш, пўст тушиш), подагра ва ревматизмда, кўриш қобилияти пасайганда жуда фойдалидир. Кўриниб турганидек балиқ маҳсулоти кони фойда, лекин меъёрида истеъмол қилингани маъқул.
Гастроэнтеролог врач: Пирматов С.Х.