Найти тему
Илҳом ШЕР

Шоир ўлса

* * *

Шоир ёзган ҳар ашъори,

Юрагидан битта бўлак,

Ўша дўсти, ўша ёри,

Ўша Еру, ўша Фалак!

Шеърларини ёмон деманг,

Кўнгли буткул кетар чўкиб,

Ахир ўша шеърларига,

У қалбини қўйган тўкиб.

Ҳилпираган дунёси бор,

Аста-аста босинг қадам,

Бунчалар мўрт, бунча нозик,

Бўлмайдида бошқа одам.

Қўйинг, майли, сал беўхшов,

Сиз ўхшатиб ўқиб олинг,

Энг чиройли сатрин олиб,

Бошқа бир шеър тўқиб олинг.

Туз босмангда тиғлар тилган,

Оғриб турган ерларига.

Шоир ўлса

қабргамас,

Кўмилади шеърларига!

Малика Тавфиқ

@Malika_Salimova_sheriyati