(кимга аталгани ўзимга аён, Шарт бўлмаса керак,айламоқ баён. Мен уни кўрябман,фақат бир уни, Қайга қадам қўймай,қарамай қаён!...) (ҲОМИЙдан) Илҳом ШЕР Бир сулув бор,гоҳ эрка,тантиқ, На тил билар,на кўнар гапга. Ҳар нарсадан қидирар мантиқ, Баъзан тегиб қўяр асабга.... Гоҳи сокин,гоҳ тошқин дарё- -Каби оқар тинчимас дилбар. Бир қарасанг,бўлибон сабо, Дарахтларни шохин силкитар. Бир қарасанг улоқча мисол, Дик-дик ўйнаб келар ёниингга. Беравериб бетайин савол, Ташна қилиб қўяр қонингга! Бизнинг Дилбар ана-шундақа, Гоҳи тантиқ,гоҳи эркатой... Боққа десанг,қочарлар тоққа, Тутқич Бермас,мисли тошқин сой! 2024-йил/12-13-январ. Жума/шанба