Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда кучли таъсир қилувчи сифатсиз дориларнинг савдоси фош этилди

Жиззахда кучли таъсир қилувчи сифатсиз дориларнинг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. фуқаро М.Х.га 12 қути кучли таъсир қилувчи дори воситасини 7,6 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. 55 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 13 млн сўмга сотишга келишиб, 3 млн сўмини олган вақтида қўлга олинди.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе