Туризм мавсуми бошланди. Зоминдаги нарх-наво билан таништирамиз Зомин миллий табиат боғига кириш нархи ҳар бир фуқаро учун 18 750 сўмни ташкил қилади. Осма дор йўлининг нархи бир томон учун 60 000 сўм. Болалар ва нафақадагилар учун 50 фоиз чегирма амал қилади. Бир кабинага 8 нафар одам чиқиши мумкин. “Бахт” кўпригига чиқиш нархи 50 000 сўм, нафақахўрларга бепул. 7 ёшдан кичик болаларнинг кўприкка чиқиши мумкин эмас. Жампингда сакраш нархи — 350 000 сўм. Кўприк, жампинг, осма дор йўли қор, ёмғир туман ва шамолли ҳавода хизмат кўрсатмайди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе