Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда бу йил чигит плёнка остига экилади

Жиззахда бу йил чигит плёнка остига экилади. Мавсум бошланди. Хитойда юқори ҳосил бераётган ва олимлар Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларидаги далаларига мос деган хулосага келган “Хин Лу Зао-57” нави 2024 йилда вилоятимизнинг бир қатор туманларига экилиб, синовдан ўтказилган эди. Синовда Мирзачўл тумани деҳқон ва фермерлари ҳам иштирок этишган ва янги навдан юқори ҳосил кўтаришган эди. Шунинг учун туманда пахта экиладиган 11 минг гектар ернинг 5610 гектарига хитой чигитини экишга қарор қилинди. Айни дамда мутахассислар мирзачўллик фермерлар ёнида бўлиб, бу муҳим мавсумда уларга мададкор бўлишмоқда. Чунки чигит плёнка остига экилиб, вегетация даврида томчилатиб суғорилади. Барча ўғитлаш ишлари томчилаган сув орқали ғўза томирларига етказиб берилади. Мирзачўл далаларида намлик яхши сақланиб турибди, энг муҳими ер қуёшдан етарли ҳарорат олди. Шунинг учун экиш-тикиш ишлари бошлаб юборилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook |

Жиззахда бу йил чигит плёнка остига экилади. Мавсум бошланди.

Хитойда юқори ҳосил бераётган ва олимлар Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларидаги далаларига мос деган хулосага келган “Хин Лу Зао-57” нави 2024 йилда вилоятимизнинг бир қатор туманларига экилиб, синовдан ўтказилган эди. Синовда Мирзачўл тумани деҳқон ва фермерлари ҳам иштирок этишган ва янги навдан юқори ҳосил кўтаришган эди. Шунинг учун туманда пахта экиладиган 11 минг гектар ернинг 5610 гектарига хитой чигитини экишга қарор қилинди.

Айни дамда мутахассислар мирзачўллик фермерлар ёнида бўлиб, бу муҳим мавсумда уларга мададкор бўлишмоқда. Чунки чигит плёнка остига экилиб, вегетация даврида томчилатиб суғорилади. Барча ўғитлаш ишлари томчилаган сув орқали ғўза томирларига етказиб берилади.

Мирзачўл далаларида намлик яхши сақланиб турибди, энг муҳими ер қуёшдан етарли ҳарорат олди. Шунинг учун экиш-тикиш ишлари бошлаб юборилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе