Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Андижонга Бобур руҳи қайтди

Андижонга Бобур руҳи қайтди Андижон вилояти тарихида янги саҳифа очилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Янги Андижон шаҳарчаси Бобур шаҳри деб номланади! Нима учун Бобур шаҳри? Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳар бир андижонликнинг фахри, бутун Ўзбекистоннинг ифтихори. Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёнинг қайси ерида, қайси ўлкасида бўлмасин, бир умр ватан соғинчи билан яшади. Ниҳоят, бугун буюк аждодимизнинг армонлари ушалди, ул зот ўз юртига руҳан қайтиб келди”. Бобур шаҳрида: ▪️ Ихтисослаштирилган мактаб ва университетлар; ▪️ Музей, кутубхона ва маданият марказлари; ▪️ Халқаро IT парк; ▪️ Спорт мажмуалари ва “яшил инфратузилма”; ▪️ Бобур ҳайкали барпо этилади. Бу шаҳар – таълим ва фан марказига, ёшлар учун илҳом манбаига айланади. Бу шаҳар – замонавий "смарт-сити", яъни ақлли шаҳар сифатида миллий қадриятлар ва инновацияларни уйғунлаштиради. Бу шаҳар – Бобур руҳи

Андижонга Бобур руҳи қайтди

Андижон вилояти тарихида янги саҳифа очилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Янги Андижон шаҳарчаси Бобур шаҳри деб номланади!

Нима учун Бобур шаҳри?

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳар бир андижонликнинг фахри, бутун Ўзбекистоннинг ифтихори.

Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёнинг қайси ерида, қайси ўлкасида бўлмасин, бир умр ватан соғинчи билан яшади. Ниҳоят, бугун буюк аждодимизнинг армонлари ушалди, ул зот ўз юртига руҳан қайтиб келди”.

Бобур шаҳрида:

▪️ Ихтисослаштирилган мактаб ва университетлар;

▪️ Музей, кутубхона ва маданият марказлари;

▪️ Халқаро IT парк;

▪️ Спорт мажмуалари ва “яшил инфратузилма”;

▪️ Бобур ҳайкали барпо этилади.

Бу шаҳар – таълим ва фан марказига, ёшлар учун илҳом манбаига айланади.

Бу шаҳар – замонавий "смарт-сити", яъни ақлли шаҳар сифатида миллий қадриятлар ва инновацияларни уйғунлаштиради.

Бу шаҳар – Бобур руҳи қайтган, тарих ва келажак учрашган маскан бўлади!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе