* Истанбул – бирданига иккита қитъа – ҳам Европа, ҳам Осиёда жойлашган дунёдаги ягона шаҳар. * Истанбулда иккита денгиз – Қора ва Мармара денгизи туташади. * Шаҳар Рим императори Константиннинг амри билан еттита тепаликда бунёд қилинган. * 1509 йилда Истанбулда юз берган кучли зилзила оқибатида 10 мингга яқин одам ҳалок бўлиб, юздан ортиқ масжид, шунингдек, Тўпқопи саройи, Галата минорасига зиён етган. * Истанбулдаги Гранд базар, яъни Капали Чарши – дунёдаги энг улкан ёпиқ бозор. * Суратларда тасвирланадиган қизил трамвай Истиқлол кўчасидан юради. * Агата Кристи ўзининг машҳур “Шарқий экспрессдаги қотиллик” асарини Истанбулдаги “Пера палас” меҳмонхонасининг 411 хонасида ёзган. Ҳозирги кунда ҳам меҳмонлар бу хонага кириб, асар қандай муҳитда ёзилганини кўришлари мумкин. Хонадаги деярли ҳамма жиҳозлар машҳур адиба яшаган пайтдагидек қолган. * Истанбулни мушуклар шаҳри ҳам дейишади. Бу ерда мушукларни ҳар қадамда учратишингиз мумкин. Шаҳарликлар уларни жуда яхши кўришади. Кўча четларида ҳ