Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

ЙИҒЛАЙМИЗ

Алиф Маҳмуд Кел, ғамдан букчайган яғир элкага,  Тавба тоғин уйиб йиғлаймиз жўра.  Сабр косамизнинг то бўғзигача,  Раҳматидан қуйиб йиғлаймиз жўра,  Кел, бир тўйиб-тўйиб йиғлаймиз жўра!  Қанотин ели Арш пойин супирган, Уфқида Жибрилнинг нури гупирган, Расулга фирдавсий нафас уфирган,  Ҳиро ғорин ўйиб йиғлаймиз жўра,  Нурга бўкиб - тўйиб йиғлаймиз жўра!  Кўнгил сиёҳимиз шафаққа суркаб, Буроқфеъл руҳимиз самога буркаб, Жоншунос Азройил қадар муқарраб, Туйғуларни туйиб йиғлаймиз жўра,  Ўпка тўкиб - тўйиб йиғлаймиз жўра!  Жаллодий кунларнинг кундасин суйиб,  Парланса кўзларда булутлар куйиб, Хилол ўроғида фалакни сўйиб, Бошни кўкка қўйиб йиғлаймиз жўра,  Кел, бир тўйиб-тўйиб йиғлаймиз жўра!  Кел... 

Алиф Маҳмуд

Кел, ғамдан букчайган яғир элкага, 

Тавба тоғин уйиб йиғлаймиз жўра. 

Сабр косамизнинг то бўғзигача, 

Раҳматидан қуйиб йиғлаймиз жўра, 

Кел, бир тўйиб-тўйиб йиғлаймиз жўра! 

Қанотин ели Арш пойин супирган,

Уфқида Жибрилнинг нури гупирган,

Расулга фирдавсий нафас уфирган, 

Ҳиро ғорин ўйиб йиғлаймиз жўра, 

Нурга бўкиб - тўйиб йиғлаймиз жўра! 

Кўнгил сиёҳимиз шафаққа суркаб,

Буроқфеъл руҳимиз самога буркаб,

Жоншунос Азройил қадар муқарраб,

Туйғуларни туйиб йиғлаймиз жўра, 

Ўпка тўкиб - тўйиб йиғлаймиз жўра! 

Жаллодий кунларнинг кундасин суйиб, 

Парланса кўзларда булутлар куйиб,

Хилол ўроғида фалакни сўйиб,

Бошни кўкка қўйиб йиғлаймиз жўра, 

Кел, бир тўйиб-тўйиб йиғлаймиз жўра! 

Кел...