Кўп қисмли “Элчининг қизи” сериали драма жанрида суратга олинган бўлиб, сюжети ортиқча бурилишлар ва зерикарли саҳналарсиз бир маромда ривожланиб боради. Сериалда Туркияга келадиган ёш қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Қизнинг отаси таниқли дипломат бўлиб, унинг муносиб одамга турмушга чиқишини истайди. Бироқ гўзал қиз оддий йигитни севиб қолади... Сериал ниҳоятда чиройли ва манзарали Мугла (Туркия жануби-ғарби)да суртага олинган. Бу ерда ҳамма нарса: тоғлар ҳам, ўрмонлар ҳам, денгиз ҳам, сюжетга ўзига хослик бағишлайдиган анъанавий турк меъморчилиги ҳам бор. “Элчининг қизи” сюжети эса деярли барча турк сериаллариникига ўхшайди: севги ҳақида, лекин бу ҳикоя бир маромли бўлиб, сюжет тез ривожланади, зерикарли саҳналар йўқ, қаҳрамонлар мақсад-муддаони тез англашади. Элчининг қизи ва оддий йигитнинг севги қиссаси Мугладаги деярли ҳаммага маълум, қиз севгилисини тоғда ёлғизликда ташлаб кетгандан сўнг чиройли ишқ қиссаси тамом бўлгани ҳам деярли ҳаммага маълум. Бироқ кунларнинг бирида афсона жонла