Султон ЧОРИ ( давоми ) 6 (Мажнун ҳушига келгач, бу қӯшиқни куйлади.) Раҳм Қӯлин узатмас менга дунё, Келиб бу жаҳонга кӯрмадим осон. Кӯйингда мен куйиб бӯлибман адо, Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон? Тегдими, Бошимга палахмон тоши, Юрар йӯлим тополмай бӯлдим ҳайрон. Кӯзларимдан оқди айрилиқ ёши, Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон? Оҳ Нечун, тириклик бунчалар маъсум, Оҳ нечун, тириклик бунчалар сарсон. Суҳбатдошим, бӯлди хору, хасу, қум, Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон? Дейдилар: “Ишқ бу сир” Туймадим ҳеч сир, Висолми ё ҳижрон бари ҳаяжон. Қайдаман эс – ҳушим доим сендадир, Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон? Қиш Ҳам ӯтди, келди кириб гулбаҳор, Сендан эса бирон хабар йӯқ ҳамон. Бир томон қарордир, бир ён беқарор. Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон?... Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон.? Қайлардасан, сулув ёрим Лайлижон?... 7 (Мажнун Лайли кӯйида, руҳий ҳолати шу қадар оғирлашиб қолдики,ақраболар ҳам танимади. Бу ҳақда бахши қуйидаги қӯшиқни куйлади.) Китоблар Қӯшиғи – ошиқдил Мажнун