Найти в Дзене

СИРТҚИ ВА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИДАГИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Кайнаров Фазлиддин Зариф ўғли

Қарши давлат универститети

Халқаро таълим дастурлари факультети

Амалий математика йўналиши 1-курс талабаси,

Азимова Дилором Ҳамза қизи

Термиз давлат педагогика институти талабаси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.8121156

Қабул қилинди: 06.07.2023

Crossref DOI: 10.24412/cl-37059-2023-07-13-15

УДК: 378.22

Аннотация:Ушбу мақолада cиртқи ва масофавий таълим шаклларидаги ўқув жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида мулоҳазалар баён этилган.

Калит сўзлар: кредит, кейс-технология, интернеттехнология, ТВ-технология, ЎРТМИ, аудитория, мустақил иш.

IN FORMS OF EXTERNAL AND DISTANCE EDUCATION SPECIFIC ASPECTS OF THE EDUCATIONAL PROCESS

Abstract: This article discusses the specific aspects of the educational process in online and distance education.

Key words:credit, case technology, Internet technology, TV technology, MEDIUM, audience, independent work.

АСОСИЙ ҚИСМ.

Кредит таълим тизими шароитида сиртқи таълимда ўқув жараёнини
ташкил қилишнинг ўзига хослиги шундаки, у талабаларнинг умумий меҳнат
сиғимини, аудитория ва мустақил иш нисбатини, ўқув йилидаги контакт
ҳафталар сонини аниқлаш билан боғлиқдир.

Талабаларнинг шахсий таълим траекторияларини режалаштириш
сиртқи таълим шаклини ташкил қилишнинг қуйидаги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ишчи ўқув режалар асосида амалга оширилади:
1) сиртқи таълимнинг ишчи ўқув режаси ўз мазмунига ва умумий меҳнат сиғимига кўра кундузги таълим шаклидаги ўқув режаси билан мос бўлиши шарт;
2) сиртқи таълим шакли бўйича ҳам бакалавриат таълим дастурини
ўзлаштириш учун 240 кредит ажратилади;

3) аудитория ва мустақил иш учун ажратилган кредитларнинг умумий
нисбати мос равишда 10-20% ва 80-90% бўлиши тавсия этилади;

4) контакт соатлар миқдори семестр давомийлигига каррали бўлиши
зарур, семестр давомийлиги одатда бир йилда 6-8 ҳафтани ташкил этади.
Семестр иккита сессияга – ўқув (3-4 ҳафта) ва имтиҳон (3-4 ҳафта)
ажратилиши мумкин;

5) сиртқи шаклда ўқишнинг меъёрий муддати – 5 йил, бироқ бу муддат
олий ўқув юрти томонидан 6 йилгача узайтирилиши мумкин.

Кундузги таълимдан фарқли равишда сиртқи талабалар учун оралиқ
назорат имтиҳон сессиясида фан бўйича имтиҳонгача бўлган даврда тьютор
томонидан назорат ишлари, рефератлар, ҳисоб-чизма ишлари ва ҳ.к. ларни
ҳисобга олган ҳолда бир марта ўтказилади.

Сиртқи талабаларга талабанинг маълумотнома-йўлланмаси ва ўқув услубий мажмуаси тақдим этилади, унда шахсий ўқув режаси, танлов фанлари каталоги, силлабус, амалий машғулотлар режаси, фаол тарқатма материаллар, ТМИ ни бажариш учун услубий материаллар, масофавий таълим материаллари (электрон материаллар, кейслар ва бошқалар) каби материаллар жамланган бўлади. Ўқув-услубий материалларда талабанинг ўқитувчи билан виртуал алоқага чиқиши учун амалдаги мурожаат манзиллари кўрсатилиши лозим. Бошқача айтганда, талаба олий ўқув юртидаги мавжуд сайтлар, порталлар, электрон почта ва шу каби ахборотларга эга бўлиши зарур. Ўқув жараёнига барча замонавий виртуал воситалар жалб қилиниши зарур.

Масофавий таълим замонавий ахборот ва телекоммуникация
технологияларидан фойдаланишга асосланган, масофадан туриб ўқитувчи ва талаба ўртасида бевосита мулоқот мавжуд бўлмаган ҳолда таълим беришга имкон берувчи таълим жараёнини ташкил қилиш усулидир. Масофавий таълим жараёни масофавий таълим портали, кейс-технологиялар, Интернеттехнологиялар ва ТВ-технологиялар воситасида амалга оширилиши мумкин.

Кейс технологиялар одатда фанлар мазмуни билан батафсилроқ
танишишга ва ўз билимини текшириш бўйича қатор назорат тадбирларини
ўтказишга имкон берувчи ўқув-услубий ҳужжатлар мажмуалари воситасида
амалга оширилади.

Интернет технологиялар одатда ўқув курсини мустақил ўрганишга,
ўқитувчидан маслаҳат олишга, онлайн режимида реал вақтда якуний
назоратдан ўтишга имкон берувчи ўқув материалларига тармоқда рухсат
бериш орқали амалга оширилади. Интернет-технология шаклларидан бири – тьюторлик синфи ҳисобланади, у режалаштирилган ЎРТМИ ни сиртқи ва
масофавий таълим доирасида ўтказишга имкон беради.

ХУЛОСА.

ТВ-технологиялар одатда ўқув мақсадлари учун ишлаб чиқилган
электрон форматдаги курсни имтиҳон сессияларига тайёргарлик доирасида
тўлиқ эшитишга имкон берувчи аудио, видеоматериаллар воситасида амалга оширилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни.
Тошкент, 1997 й., 29 август №463-1.

2. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури».
Тошкент, 1997 й., 29 август №463-1.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5
январдаги «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини
ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида»ги 5-сонли Қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16
августдаги «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 343-сонли Қарори.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10
январдаги “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 2001 йил 16 августдаги “343-сонли қорорига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 3-сонли қарори.