Болалигимда жудаям кўп воқеалар бўлган, мактаб даври ўзгача давр эди уни битирган йилимиз ўғил болалар армияга кета бошлаган, йигирма тўрт нафар ўғил болалар ичида атиги, саккизта қиз ўқир эди. У даврларда болалар ҳам қизлар ҳам содда бўлишган. Бир куни синфдошлар билан ўтириш қилдик ёнимда доим бир дўстим бўлар эди. Атроф қоронғу кеч тушган уйга қайтар пайтимда дўстимга юзландим.
—Мени уйга ташлаб қўясанми-?
—Ҳа албатта.
—Қарада эшигимни тагига ташлаб қўясан хўпми.
—Хўп хўп.
Жаҳонгир билан суҳбатлашиб уй томон йўл олдик у ўзимиздан беш олти ёш кичик бир қизни севар эди. Иккимиз суҳбатимиз узоқ чўзилди. Кўча бошида етганда у ортига қайтмоқчи бўлди.
—Мен қайтаман сен ўзинг кета қол.
—Нега эшиккача кузатаман дегандинг-ку?
—Кета қолай ишим чиқиб қолди.
Юрагим жиз этди, ҳа майли дедим.
Кўча бошида катта анҳор бўлиб уни ёнига тераклар экилган эди. Йўлнинг чап томонида теракзор ўнг томонида уйимиз эди. Уй томон аста қадам ташладим икки уч метр юришим биламан, тераклар орасидан бир бола югуриб чиқди.
—Сардор деб бақирдим қўрқанимда.
—Ҳа нима дейсан деди бўйлари узун бола йўлимни тўсиб.
Жирраки қиз эдим бўш келмадим.
—Қоч йўлимдан,
—Қочиб бўпман.
—Тўсма йўлимни деб бақиришга тушдим.
У эса алам билан —Нега мени севмайсан айт нега бошқалардан нимам кам деб юзимга тик қараб бақирди. Тун атроф қоп-қоронғи ҳеч ким йўқ қўрқувга тушдим дир-дир титрай бошладим.
—Мени нима ёқмиди сенга айт деди.
—Ёқмисан томом отдан тушсам ҳам эгардан тушмадим.
—Севасан хўпми дея синфдошим қўлимни қайирди.
Қўрқанимда —Ҳа севаман, севаман дедим.
—Аниқ севасан-а ?
—Ҳа фақат ўзингга айтолмас эдимда. Илжайдим айёрона.
Хўп ишондим бор уйингга кириб кет деди.
Синфдошим Сардордан икки қадам ўтгагимни биламан бақириб гапиришга тушдим.
—Сен тентаксан сени ҳаётда севмайман дедим,
—У орқасига қараб кела бошлади.
—Сени ўлсам ҳам севмайман дея уйга қараб қочишга тушди
м дарвоза олдига келиб ҳам тилим ёмонлигидан бақирдим.
Сардор жим ортига кетди.
Ичимда роса суюниб хурсанд бўлдим —Ўла ажаб бўлсин келиб келиб сени севаманми—? Аҳмоқ деб тўнғилладим. Мени ҳимоячи дўстим эса унинг ҳам дўсти эканлиги ҳаёлимдан кўтарилибди.
Ишонмагин дўстингга —дўстингни ҳам дўсти бор деган экан ота боболаримиз. Йиллар ўтди уни совчилари рад бўлди ўзим орзу қилгандек оқ отли шаҳзодага турмушга чиқдим. Синфдошим севгисини назаримга илмадим. Уни ҳис туйғуларини масҳара қилган эдим. Йиллар ўтди бир кун Вирусга чалиниб оғир аҳволда уй карантинида ётган эдим телефоним жиринглади.
—Алло яхшимисан мен Сардорман деди синфдошим ўзини таништириб.
—Аранг нафас олар эдим, қийналиб—Ҳа дея олдим холос.
—Ҳа касалмисан.
—Ха.
—Ажрашибсан деб эшитдим.
—Ҳа хурсандмисан.
—Нега хурсанд бўламан.
—Ҳа нима бўлипти тақдирим шу экан, отдан тушдим эгардан тушмадим.
—Сен юрагимдасан.
—Йўғе болалик болаликда қолди бизлар оддий синфдошлармиз.
—Севгимни қарғиши урди сени билдингми деб ўшқирди синфдошим.
—Яхши бўпти дедим у йиғладим.
Телефоним ўчириб уввос солиб йиғладим.
Сўнг яна болалигим соғиндим беғубор дамларни эслаб йиғладим.
Оқ теракми кўк терак,
Биздан сизга ким керак.
Йиллар ўтиб улғайиб
Бўйимиз бўлди терак.
Оқ терак кўк терак,
Ерга ҳам тегди курак.
Ўтди қанча замонлар.
Соғиниб урар юрак.
Бекинмочоқ ўйнайлик,
Кўзларингни юмиб чоп.
Эй синфдош дили тош,
Дўстингни соғиниб топ.
Оқ терак кўк терак,
Тош эдими бу юрак.
Ўша ёшлик чоғимни
Тополмасдан мен ҳалак.
Наманган ҳам олисда,
Соғиниб оғрир бошим.
Кечир мени кечирсанг,
Қадрли синфдошим.
Ӯзбекистон республакаси,
Тошкент вилояти.