Наргиза Ҳайдарова.
Учқўрғон тумани
(Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғи ҳақида ривоят. Ривоятлар асосида ёзилди.)
Қадим ўтган замонда,
Поп тумани томонда.
Чодак қишлоқ бор экан,
Ҳамма бахтиёр экан.
Ҳитойда тарқаб ўлат,
Қишлоққача келибди
Турли миллат ва элат.
Бундан озор кўрибди.
Бир улоқча адашиб,
Чиқса қўшни томига.
Томма том чопиб тушар,
Экан Довонинг домига.
Қишлоқ жудаям қалин,
Шаҳарларга улашган.
Чодаксай атрофида,
Тоғлар гўё туташган.
Ўша тинчлик пайтида,
Деҳқончилик авж олган.
Кимдир овчи, яна ким,
Савдога қўлин урган.
Бир овчи йигит ошиқ,
Бўлиб бойнинг қизига.
Унинг ўтли нигохи,
Ром этибди ўзига.
Йигит совчи юбориб,
Розилигин олибди.
Тўй куни белгиланиб,
Атрофга жар солибди.
Тоғ бағрида дарада,
Бир ёвуз дев бор экан.
Бойнинг гўзал қизига,
У ҳам ҳаридор экан.
Лекин рад жавоб олиб,
Қолган экан аламда.
Чунки ундек гўзал қиз,
Йўқ эканда оламда.
Тўй кунини пойлаб у,
Тушибди аччиқ қасдга.
Улкан ҳарсангтошларни,
Отмоқчи бўлди пастга.
Бундан беҳабар қизлар,
Ёр-ёр айта бошлашди.
Ёр уйи томон аста,
Қадамларин ташлашди.
Ёт инсонлар назари,
Тушмасликни ҳоҳлашди.
Ҳаммалари бошига,
Ёпинчиқлар ташлашди.
Ёр-ёр айтибди қизлар,
Қиз кўзларин ёшлабди.
Ёвуз дев тоғ устидан,
Ҳарсангтошлар ташлабди.
Бундан беҳабар қизлар,
Ёр-ёр айта бошлади.
Қонҳўр дев улар томон,
Катта тошлар ташлашди.
Бу ҳолдан ҳабар топган,
Куёв келибди етиб.
Ўндан ортиқ навкарин,
Жангга сафарбар этиб.
Йигит севгиси учун,
Курашибди хўп чунон.
Ёвуз девни оҳири,
Сурди кун ботиш томон.
Жангда ёвуз дев ҳориб,
Қилич келди бўғзига.
Томоғидан оққан қон,
Сачраб кетди тўғрига.
Уфққа ботаётган қуёш,
Шуълалари бўпти қон.
Қонхўр дев шу ондаёқ.
Таслим бўлиб берди жон.
Айтишларича қуёш,
Қизариб ботган замон.
Эртанги яхши кундан,
Дарак бераркан ҳамон.
Жангни тугатиб йигит,
Келди тошлар ёнига.
Ёр-ёр овози мадад,
Берди йигит жонига.
Элас-элас куй келди,
Ҳарсанг тошлар остидан.
Қизлар омон қолганди,
Қонҳўр девнинг қасдидан.
Оллоҳнинг бир қудрати,
Севгими ё бу замон.
Тошлар келинчак қизни,
Сақлаб қолганди омон.
Ёпинчиғин ёпган қиз,
Каби эгилган тошлар.
Кўриб куёв кўзидан,
Оққан экан дув ёшлар.
Севгими ё бу эртак,
Балки бўлган ривоят.
Келинчак тош ҳаммага,
Қилар экан иноят.
Мозор қишлоқ ёнида,
Чўҳтеракка қўйган бош.
Қад кўтариб турибди,
Ҳамон шу,, Келинчактош".
Тўрт бурчак тош бағрида,
Келинчакнинг изи бор.
Рўмол ташлаб бошига,
Турган келин қизи бор.
Ёшлар бўлиб бахтиёр,
Чин ошиқлар шод бўлган.
Улардан ёдгор бўлиб,
Шу келинчак тош қолган.
Янги ёш келин, жувон,
Қилган тошни зиёрат.
Келинчак тош эл аъро,
Бўлган шундай ривоят.
Наманганда Чодак бор,
Поп туманин ардоғи.
Шундай гўзал гўшани,
Ёзсам бўлмас адоғи.
Келинчактош, Келин-санг,
Бўлган ўтмишдан мерос.
Тариҳимиз асрамоқ,.
Бутун ўзбекларга ҳос.