Жавлон барот ва гулзора азимова
Жавлон
Васлинг тилаб яратганга
Ёлвораман
Манзилини ӯзим излаб, о
Бораман
Муҳаббатнинг кӯчасида
Оввораман
Кӯрмагансиз менингдайин
Овворани
Бошқаларга бергим келмас
Гулзорани
Гулзора
Етолмайсиз билинг менинг
Висолимга
Боғланманг кӯп нурли ҳусну
Жамолимга
Бошқа уйлар бордир мени
Ҳаёлимга
Сиз ку тугул бошқага ҳам
Хушим йӯқдир
Жавлон барот
Юрагимни ҳижронлари юлиб
Қӯйса
Соғинч ҳам минг бӯлакка бӯлиб
Қӯйса
Бир жилмайиб кулиб қӯйса кулиб
Қӯйса
Совға қилиб юборардим
Сайёрани
Бошқаларга бергим келмас
Гулзорани
Гулзора
Ҳижронларда ӯртанмасин
Юрагингиз
Ижобатлар бӯлсин майли
Тилагингиз
Жилмайишга йӯқми бошқа
Малагингиз
Совға қилиб юборсангиз
Сайёрани
Овворалар қилмай асло
Гулзорани
Жавлон барот
Эркалиги кираверар ҳаёлимга
Елкасини қисар кулиб, Саволимга
Бир кун қолиб кетмасмикин.
Уволимга
Куйдирса хам мен ошиғу бечорани
Бошқаларга бергим келмас
Гулзорани
Гулзора
Саволингиз жавоби йӯқ саволмасдур
Уволингиз урмас сира савобмасдур
Ҳаёл сурманг ҳаёлингиз ишқ эмасдур
Эркалигим сизга эмас. Онамгадур
Жавлон барот
Нетай ундан кетолмасам,кетолмасам
Бошқа ёрга кӯнгил қӯйиб ӯтолмасам
Жавлон унга етолмасам,етолмасам
Кӯз ёшларим эслатади фавворани
Бошқаларга бергим келмас гулзорани
Гулёра
Атиргулман. Япроқлари очилмаган,
Хушбуй хиди нурли бӯлиб сочилмаган,
Қошларимга ҳали усма тортилмаган
Бораверинг бошқа ёрга кӯнгил қӯйинг, Севмасман хеч ким сани шуни билинг!...